Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Тошкентдаги ЙТҲда уч киши ҳалок бўлди

UzDaily · 17.06.2026 · 10:00 · 19 views
Тошкентдаги ЙТҲда уч киши ҳалок бўлди

Тошкентдаги ЙТҲда уч киши ҳалок бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Ҳодиса 16 июнь куни тахминан соат 03:10 да Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида юз берган. Бу ҳақда Millar хабар қилди.

Манба маълумотларига кўра, 2002 йилда туғилган Lacetti ҳайдовчиси чорраҳада кескин чапга бурилиш вақтида қарши йўналишда ҳаракатланаётган BYD автомобили билан тўқнашган.

Тўқнашув оқибатида Lacetti ҳайдовчиси ҳамда унинг 1998 ва 2004 йилларда туғилган икки нафар йўловчиси ҳалок бўлган.

Қайд этилишича, BYD автомобилини ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 2010 йилда туғилган ўсмир бошқарган. Шунингдек, автомобиль юқори тезликда ҳаракатлангани ва тўқнашувдан кейин жамоат транспорти бекатига ҳам зарар етказгани хабар қилинди.

Ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (ҳаракат хавфсизлиги ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш, инсон ўлимига сабаб бўлиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

UzDaily · 👁 19 views · 17.06.2026 · 10:00