Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Тошкентдаги тарихий KHL ўйини! "Динамо Минск" - "Спартак Москва"!

Беҳзод Ҳожиматов · 17.12.2024 · 18:37 · 540 views
Тошкентдаги тарихий KHL ўйини! "Динамо Минск" - "Спартак Москва"!
Тошкентдаги тарихий KHL ўйини! "Динамо Минск" - "Спартак Москва"!

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 22 декабрь куни соат 19:00 да Ҳумо Аренада илк бор KHL World Games доирасида хоккей ўйини бўлиб ўтади. Тошкент музида юқори даражадаги икки жамоа — Минскнинг «Динамо»си ва Москванинг «Спартак»и ўзаро тўқнаш келади. Ўзбекистон КХЛ ўйини ўтказиладиган 16-давлатга айланади.

Томошабинларни ҳақиқий байрам кутмоқда: аренада қизиқарли тадбирлар, жаҳон чемпионлари билан автоимзо сессиялар ва икки кучли жамоанинг тўқнашуви!