Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Тошкентда учта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Беҳзод Ҳожиматов · 16.01.2025 · 21:55 · 461 views
Тошкентда учта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Тошкентда учта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 16 январь куни соат 17:40 да Олмазор туманидаги Себзор кўчасида икки Lacetti ва бир Cobalt автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Lacetti ҳайдовчиларидан бири бошқарувни йўқотиб, ёруғлик устунига урилган. ЙТҲ натижасида ҳеч ким жабрланмади.

Ҳодиса тафсилотларини Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари ўрганмоқда.