Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Тошкентда солиқ инспекторлари 10 миллион сўм товламачилик қилганликда айбланиб қўлга олинди

Дилафруз Ниязова · 11.12.2025 · 17:20 · 223 views
Тошкентда солиқ инспекторлари 10 миллион сўм товламачилик қилганликда айбланиб қўлга олинди
Тошкентда солиқ инспекторлари 10 миллион сўм товламачилик қилганликда айбланиб қўлга олинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳар Олмазор тумани Солиқ инспекциясининг икки нафар бош инспектори эшик ва ромлар ишлаб чиқарувчи оилавий корхонада текширув ўтказиб, гўёки корхона ҳар ойда кам миқдорда солиқ тўлаб келаётганлигини важ қилиб, тўланмаган солиқлар учун жарима қўлламаслик эвазига 10 млн сўм талаб қилишади.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда солиқчилар сўралган пул маблағини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми “в”, “г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.