Тошкентда Ўзбекистон ва Россия ишбилармон доиралари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Тошкентда Ўзбекистон ва Россия ишбилармон доиралари ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида муморандум имзланди.
Мазкур ҳужжат Ўзбекистон ва Россия ишбилармон доиралари иштирокида ўтказилган бизнес-форум натижаларига кўра имзоланди.
Тадбирда Россия томонидан 20 га яқин ва Ўзбекистон томонидан 90 дан ортиқ компаниялар иштирок этишди. Форум доирасида иштирокчилар икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масаласини муҳокама қилдилар.
Тадбир якунларига кўра, “Andijon Ptide Impex” ҚК ҳамда “Сабо Хамкор” МЧЖ ва “Прайд” МЧЖ ўртасида Ўзбекистон-Россия қўшма корхонасини ташкил этишга келишиб олинди.