Ўзбекистон

Тошкентда икки йўл участкасида ҳаракат чекланади

Тошкентда икки йўл участкасида ҳаракат чекланади
Тошкентда икки йўл участкасида ҳаракат чекланади / Фото: Тошкент Йўл ҳаракатини бошқариш маркази видеосидан кадрлар.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкентда 25 октябрдан бошлаб тезкор автобуслар учун BRT ажратилган йўлакларини қуриш муносабати билан икки йўл участкасида ҳаракат вақтинча чекланади. Қурилиш ишлари Сергели туманидаги Янги Сергели кўчаси ва Юнусобод туманидаги Амир Темур шоҳкўчасида олиб борилади.

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази маълумотига кўра, йўллар тўлиқ ёпилмайди. Қурилиш ишлари қатнов қисмининг марказий қисмида амалга оширилади, қолган ҳаракат полосаларида эса транспорт воситалари ҳаракати сақлаб қолинади.

Янги Сергели кўчасидаги ишлар Чоштепа кўчаси билан чорраҳадан SOUEAST сервис маркази биносигача бўлган 1 368 метр узунликдаги йўл қисмини қамраб олади.

Амир Темур шоҳкўчасида эса қурилиш ишлари Аҳмад Дониш кўчаси билан кесишмадаги йўл ўтказгичдан Шаҳристон кўчаси билан чорраҳагача бўлган 1 430 метрлик масофада олиб борилади.

Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази ишлар давомида мазкур участкаларда ҳаракат вақтинча қийинлашиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Ҳайдовчиларга сафарларини олдиндан режалаштириш, вақтинчалик йўл белгиларiga эътибор қаратиш ва зарурат бўлганда муқобил йўналишларни танлаш тавсия этилди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.