Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Тошкентда Cobalt автомашинаси ёнди

Беҳзод Ҳожиматов · 28.12.2024 · 22:11 · 459 views
Тошкентда Cobalt автомашинаси ёнди
Тошкентда Cobalt автомашинаси ёнди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йилнинг 28 декабрида соат 13:47 да Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани, Фурқат кўчасида Cobalt русумли автомашинада ёнғин содир бўлди.

Тошкент шаҳри Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига кўра, ёнғинни ўчириш бўлинмалари воқеа жойига соат 13:51 да етиб келиб, ёнғинни 13:56 да бартараф этган.

Ҳодиса натижасида жабрланувчилар йўқ. Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва моддий зарар миқдори ўрганилмоқда.