7
Маданият

Тошкентда Абай Қўнонбойев бюсти очилди

Тошкентда Абай Қўнонбойев бюсти очилди
Тошкентда Абай Қўнонбойев бюсти очилди / Фото: Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қозоғистон Республикасининг миллий байрами — Республика куни арафасида Тошкент шаҳрининг Бектемир туманидаги «Абай» маҳалласида буюк қозоқ шоири, мутафаккири ва маърифатпарвари Абай Қўнонбойев бюстининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси, Қозоқ миллий маданий маркази, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси вакиллари кўмагида ташкил этилди.

Қозоғистон ва Ўзбекистонни умумий тарих, маданий яқинлик, кўп асрлик биродарлик ва ўзаро ҳурмат боғлаб туради.

Бюстнинг очилиши икки мамлакат ўртасидаги дўстлик ва маънавий ҳамжиҳатликнинг ёрқин ифодаси бўлди. Абай мероси ушбу алоқаларнинг мустаҳкам асосларидан бирига айланиши мумкин. Маросим Қозоғистон Республикаси кунига бағишланган байрам тадбирлари туркумига бошланғич нуқта бўлди.

Тошкентдаги Муҳтор Ауэзов номидаги кўчада Абай хотирасининг абадийлаштирилиши қозоқ маданиятининг буюк вакилига бўлган чуқур ҳурмат белгисидир.

Бу икки қардош халқнинг тарихий илдизлари, маданий анъаналари ва маънавий қадриятлари муштараклигини акс эттиради.

 

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.