Тошкент ҳайвонот боғи VIII Глобал экологик жамғарма Ассамблеясида иштирок этмоқда
Тошкент ҳайвонот боғи VIII Глобал экологик жамғарма Ассамблеясида иштирок этмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент ҳайвонот боғи 2026 йил 30 майдан 6 июнгача Самарқанд шаҳрида ўтаётган VIII Глобал экологик жамғарма (ГЭЖ) Ассамблеясида иштирок этмоқда.
ГЭЖ Ассамблеяси дунёдаги энг йирик халқаро экологик форумлардан бири ҳисобланади. Унда жаҳоннинг 186 мамлакатидан 1 500 дан ортиқ делегат иштирок этмоқда. Қатнашчилар орасида давлат органлари, халқаро ташкилотлар, илмий доиралар, бизнес ва табиатни муҳофаза қилиш муассасалари вакиллари бор.
Тадбир доирасида иқлим ўзгаришига мослашиш, био хилма-хилликни сақлаш, экотизимлар ва ноёб ҳайвон турларини муҳофаза қилиш, шунингдек Глобал экологик жамғарманинг 2026–2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини шакллантириш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Тошкент ҳайвонот боғи учун бундай нуфузли форумда иштирок этиш хорижий ҳамкасблар билан тажриба алмашиш, табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги илғор халқаро амалиётларни ўрганиш ҳамда дунёнинг етакчи табиатни муҳофаза қилиш ташкилотлари билан профессионал ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун қўшимча имкониятлар яратади.
Бугунги кунда замонавий ҳайвонот боғлари ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвон турларини сақлаб қолиш, экологик маърифатни ривожлантириш ва илмий тадқиқотлар олиб бориш бўйича муҳим вазифани бажармоқда.
Бундай юқори даражадаги халқаро майдонларда иштирок этиш ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш бўйича самарали ёндашувларни жорий этиш, табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини ривожлантириш ва жамиятнинг экологик маданиятини юксалтиришга хизмат қилади.
Тошкент ҳайвонот боғининг VIII ГЭЖ Ассамблеясидаги иштироки Ўзбекистоннинг био хилма-хилликни сақлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига содиқлигини тасдиқлайди.