Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Туризм

“Тоp Gear France” кўрсатувининг ижодкорлари Ўзбекистонга етиб келди

Беҳзод Ҳожиматов · 10.12.2024 · 15:16 · 657 views
“Тоp Gear France” кўрсатувининг ижодкорлари Ўзбекистонга етиб келди
“Тоp Gear France” кўрсатувининг ижодкорлари Ўзбекистонга етиб келди    

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “BBC Studios France” делегацияси “Топ Gear France” дунёга машҳур автомобиль кўрсатувининг янги қисмини суратга олиш учун Ўзбекистонга етиб келди.  

Франция делегацияси, жумладан, бошловчилар ва тасвирчилар жамоаси кўрсатувни Ўзбекистоннинг табиати ва бой маданий мероси фонида тасвирга олишни бошлаб юбордилар. 

Янги қисмда ҳаяжонли автомобиль синовлари ҳамда Ўзбекистон гўзал кўчалари, тоғлари ҳамда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларининг мафтункор манзаралари намойиш этилади. Делегация мамлакатнинг бетакрор гўзаллиги ва автомобилсозлик салоҳиятини бутун дунё мухлисларига кўрсатишга интилмоқда.