Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

ТИВда Тожикистон элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Беҳзод Ҳожиматов · 25.11.2016 · 13:00 · 325 views
ТИВда Тожикистон элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
ТИВда Тожикистон элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 24-ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Тожикистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Содиқ Имомий билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларининг долзарб масалалари, жумладан бўлажак икки томонлама учрашувларнинг жадвали ва кун тартиби муҳокама қилинди.