Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Иқтисод

Термизда 30 та янги Zongtong автобуслари йўлга чиқди

Дилафруз Ниязова · 24.08.2026 · 22:36 · 34 views
Термизда 30 та янги Zongtong автобуслари йўлга чиқди
Термизда 30 та янги Zongtong автобуслари йўлга чиқди / Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Термизда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида 30 та янги Zongtong автобуси шаҳар йўналишларига чиқарилди.

Автобуслар йўловчи ташиш хизматлари сифати ва хавфсизлигини ошириш мақсадида «Universal elektrotexnik servis» МЧЖ томонидан харид қилинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги хабар берди.

Автобусларни йўналишларга чиқариш муносабати билан ўтказилган тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этди. У аҳолини яқинлашиб келаётган Мустақиллик куни билан табриклаб, шаҳар жамоат транспортини янгилаш хизматлар сифатини оширишда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Янги автобуслар иккита йўналишда хизмат кўрсатади. 1-йўналишда улар темир йўл вокзали ва «Паттакесар» маҳалласи ўртасида қатнайди.

5-йўналиш ҳалқа схемаси бўйича ҳаракатланади: Истиқлол майдони — «Тахта» бозори — «Манғузар» масжиди — темир йўл вокзали — Истиқлол майдони.