Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Теҳронда ИҲТ ташқи ишлар вазирлари ўринбосарларининг юқори даражадаги қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди

Беҳзод Ҳожиматов · 05.02.2025 · 12:30 · 273 views
Теҳронда ИҲТ ташқи ишлар вазирлари ўринбосарларининг юқори даражадаги қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди
Теҳронда ИҲТ ташқи ишлар вазирлари ўринбосарларининг юқори даражадаги қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 3 февраль куни Теҳронда Қозоғистон раислигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари ўринбосарларининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси делегациясига ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усмонов бошчилик қилди.

Томонлар 2025 йилда Озарбайжонда бўлиб ўтадиган ИҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисига тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилди.

Ташкилот фаолиятини янада такомиллаштириш ва ИҲТ доирасидаги ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

“ИҲТ нигоҳи 2025” ва Ўзбекистон Президентининг “Иқтисодий ҳамкорликнинг стратегик мақсадлари – 2035” концептуал ҳужжатини ишлаб чиқиш бўйича ташаббусини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.