Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз муддатни қисқартиради
Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз муддатни қисқартиради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Таиланд Вазирлар Маҳкамаси 93 давлат фуқаролари учун визасиз бўлишнинг максимал муддатини 60 кундан 30 кунга қисқартиришни маъқуллади. Бу ҳақда Thai PBS телерадиокомпанияси хабар қилди.
Маълумотларга кўра, мамлакат ҳукумати фуқаролари учун аввал турли тоифадаги кириш тартиблари амал қилган давлатларга нисбатан жорий махсус тартибни ҳам қайта кўриб чиқишни режалаштирмоқда.
Таиланд туризм ва спорт вазири Сурасак Панчароенворакулнинг маълум қилишича, Виза сиёсати қўмитаси ҳар бир давлат бўйича вазиятни алоҳида баҳолайди. Унинг сўзларига кўра, қарор қабул қилишда хавфсизлик масалалари ва давлатнинг иқтисодий манфаатлари инобатга олинади.
Айрим ҳолатларда визасиз бўлиш муддати қўшимча равишда 15 кунгача қисқартирилиши мумкин. Эҳтимолий ўзгаришларнинг бошқа тафсилотлари ҳозирча очиқланмаган.