Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Тадбиркорлар учун имтиёз ва преференцияларнинг ягона реестрини шакллантириш тартиби белгиланди

UzDaily · 01.05.2026 · 09:40 · 180 views
Тадбиркорлар учун имтиёз ва преференцияларнинг ягона реестрини шакллантириш тартиби белгиланди

Тадбиркорлар учун имтиёз ва преференцияларнинг ягона реестрини шакллантириш тартиби белгиланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ҳукумат қарори билан “Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестрини шакллантириш ҳамда янгилаб бориш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низом тадбиркорлар учун имтиёз ва преференцияларнинг ягона реестрини (ягона реестр) шакллантириш ҳамда янгилаб бориш тартибини белгилайди.

Имтиёз ва преференциялар ҳақидаги маълумотлар Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг “subsidiya.mf.uz” платформасида шакллантирилади ҳамда ўзаро интеграция орқали ЯИДХПда бепул тақдим этилади.

Давлат органлари ва ташкилотлари тадбиркорларга тақдим этишга ўзи масъул бўлган имтиёз ва преференциялар ҳамда улар ҳақидаги қуйидаги маълумотларни “subsidiya.mf.uz” платформасидаги реестрга жойлаштиради: имтиёзнинг номи ва тури, имтиёзни тақдим этиш белгиланган норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи, рақами, санаси ва ҳаволаси, имтиёзнинг амал қилиш муддати, тақдим этиш доираси, имтиёз тақдим этиладиган соҳалар, имтиёз олувчи субъект тоифаси ва бошқалар.

Ягона реестрга киритиладиган имтиёз ва преференциялар тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ ва ишончли бўлиши керак.

UzDaily · 👁 180 views · 01.05.2026 · 09:40