Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

«Суонси Сити» янги бош мураббийнинг номини эълон қилди

UzDaily · 19.01.2016 · 00:20 · 799 views
«Суонси Сити» янги бош мураббийнинг номини эълон қилди
«Суонси Сити» янги бош мураббийнинг номини эълон қилди
Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) -- «Удинезе» клубининг собиқ бош мураббийи Франческо Гвидолин «Суонси Сити» бош мураббийи этиб тайинланди.

«Мутахассис жамоа қароргоҳига етиб келди», дея хабар тарқатди «оққушлар» расмий сайти.

60 ёшли мутахассис 2014 йилнинг май ойида «Удинезе»ни тарк этганди. Ундан аввал эса у «Палермо», «Парма» ва Франциянинг «Монако» жамоаларида ишлаган.

Ҳозирда «Суонси» АПЛнинг 21та ўйинидан кейин 19 очко билан 18-ўринни эгаллаб турибди.