Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Стокгольм шаҳрида Ўзбекистон элчиси Швеция ташқи ишлар вазири билан учрашди

Беҳзод Ҳожиматов · 20.01.2025 · 18:50 · 414 views
Стокгольм шаҳрида Ўзбекистон элчиси Швеция ташқи ишлар вазири билан учрашди
Стокгольм шаҳрида Ўзбекистон элчиси Швеция ташқи ишлар вазири билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон элчиси Раҳматулла Нуримбетов Швеция ташқи ишлар вазири Мария Мальмер Стенергард билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорликни, хусусан, савдо-иқтисодий соҳадаги салоҳиятдан янада самарали фойдаланиш, саноат ва технологик кооперация, "яшил" ва айланма иқтисодиёт ҳамда инновациялар ва маданий-гуманитар алоқаларни рағбатлантириш орқали кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар, шунингдек, Марказий Осиёда кечаётган минтақавий жараёнлар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.