Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Сирдарё вилоятида ёввойи ўрдакларни ноқонуний овлаш фош этилди

UzDaily · 30.01.2026 · 11:55 · 177 views
Сирдарё вилоятида ёввойи ўрдакларни ноқонуний овлаш фош этилди

Сирдарё вилоятида ёввойи ўрдакларни ноқонуний овлаш фош этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик назорат инспекциясининг Сирдарё сув ҳавзасини назорат қилиш бўлими ҳамда Қолғансир давлат ўрмон-овчилик хўжалиги ходимлари томонидан Сирдарё вилояти ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда «Шоликор» сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудуди, Қолғансир давлат ўрмон-овчилик хўжалигига чегарадош ҳудудда навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.

Рейд давомида 4 нафар фуқаро ўзларига тегишли ов қуроллари ёрдамида 9 дона ёввойи ўрдакни ҳеч қандай рухсатномасиз ноқонуний равишда овлаганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларнинг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари, яъни 8 миллион 240 минг сўмдан, жами 32 миллион 960 минг сўм миқдорида жарима тайинланди.

Шунингдек, табиатга 3 миллион 708 минг сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди. Ҳуқуқбузарлардан етказилган зарар ва жарима ундирилиши белгиланди.

Ёввойи ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилишга қаратилган рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.

UzDaily · 👁 177 views · 30.01.2026 · 11:55