Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди

Беҳзод Ҳожиматов · 18.01.2025 · 16:26 · 548 views
Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди
Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев лавозимидан озод этилди.

Унинг ишида жиддий камчиликлар аниқлангани, жумладан, инвестицияларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва ҳудудий фаолиятнинг бошқа муҳим йўналишларига етарлича эътибор қаратилмагани сабаб бўлди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида инвестицияларни жалб қилиш ва экспорт ҳажмини ошириш бўйича олиб борилган ишлар натижалари муҳокама қилинган, шунингдек, келажакдаги асосий вазифалар белгилаб олинган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.