Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Сирдарё вилояти делегацияси Тяньцзиньда ишчи ташрифни бошлади

UzDaily · 30.03.2026 · 19:15 · 200 views
Сирдарё вилояти делегацияси Тяньцзиньда ишчи ташрифни бошлади
Сирдарё вилояти делегацияси Тяньцзиньда ишчи ташрифни бошлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сирдарё вилояти делегацияси Сирдарё вилояти ҳоким Эркинжон Турдимов раҳбарлигида Тяньцзинь шаҳрига ишчи ташриф билан борди.

Ташрифнинг биринчи куни амалий учрашувлар ва замонавий технологиялар билан танишувга бағишланди. Вилоят раҳбарияти Хитой–ШҲТ яшил саноат соҳасидаги ҳамкорлик маркази, рақамли иқтисодиёт платформаси, Phytium Information Technology компанияси, тиббий асбоб-ускуналар савдо платформасининг халқаро маркази ҳамда бир қатор йирик корхона ва ташкилотларга ташриф буюрди.

Ташриф давомида рақамли иқтисодиёт ва маълумотларни бошқариш, юқори технологияли саноат зоналари, ахборот технологиялари ва киберхавфсизлик, инновацион ишлаб чиқариш, электрон харидлар ҳамда тиббий инфратузилма йўналишларида музокаралар ўтказилди. Шунингдек, 360 Technology Group ва Tianjin Haitai Internet Technology компаниялари вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Таъкидланишича, ушбу ташриф фақат танишув эмас, балки аниқ ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган. Сирдарё вилояти учун инвестицияларни жалб қилиш, замонавий бошқарув ечимларини жорий этиш ва янги технологияларни ўзлаштириш бўйича амалий қадамлар бошлаб юборилган.