Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Silk Avia талабаларга ички рейслар учун 50% чегирма таклиф қилади

Беҳзод Ҳожиматов · 13.12.2024 · 18:08 · 411 views
Silk Avia талабаларга ички рейслар учун 50% чегирма таклиф қилади
Silk Avia талабаларга ички рейслар учун 50% чегирма таклиф қилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Silk Avia компанияси Ўзбекистоннинг ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талабаларига OMAD PLUS, OMAD ва OSON PLUS тарифларида барча ички рейслар учун 50% чегирма таклиф этмоқда.

Чегирма 2024 йилнинг 23 декабридан 2025 йилнинг 7 январигача амал қилади ва давлат таълим муассасаларида ўқишни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилганда берилади.

Чегирма билан чипталарни Uzbekistan Airways Sales филиалида, Ўзбекистондаги ваколатли агентликларда ёки мамлакат халқаро аэропортларида харид қилиш мумкин.