Швециянинг Green14 компанияси Ўзбекистондаги лойиҳаларни ўрганмоқда

Швециянинг Green14 компанияси Ўзбекистондаги лойиҳаларни ўрганмоқда

Швециянинг Green14 компанияси Ўзбекистондаги лойиҳаларни ўрганмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 23 апрель куни Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Акрам Алиев ҳамда Швециянинг «Green14» инновацион компанияси асосчиси Адам Подгорски бошчилигидаги делегация ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

2021 йилда ташкил этилган «Green14» компанияси электроника, энергетика ва оғир саноатда кенг қўлланиладиган муҳим материалларни экологик тоза усуллар билан ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Музокаралар давомида хорижий ҳамкорлар Ўзбекистонда яратилган қулай инвестиция муҳитини юқори баҳолаб, геология соҳасида қўшма ташаббусларни амалга оширишга қизиқиш билдирдилар. Швеция томони мамлакатимизда ўта муҳим минералларни қазиб олиш ва кукунли металлургияни ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларни жорий этишга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини атрофлича муҳокама қилдилар. Бунда асосий эътибор Швециянинг замонавий технологиялари асосида юқори технологик ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш ҳамда юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар чиқаришга қаратилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг