Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Маданият

Шуҳратжон Набиев «Дўстлик» ордени билан тақдирланди

Дилафруз Ниязова · 26.03.2026 · 17:20 · 368 views
Шуҳратжон Набиев «Дўстлик» ордени билан тақдирланди
Шуҳратжон Набиев «Дўстлик» ордени билан тақдирланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти "Нури Ниёгон" шашмақом ансамбли директори Шуҳратжон Набиевни "Дўстлик" ордени билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Ушбу юксак давлат мукофотига у Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган салмоқли ҳиссаси, шунингдек икки мамлакат ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва стратегик шериклик анъаналарини кенгайтиришдаги хизматлари учун сазовор бўлди.

Ҳужжатда Набиевнинг маданий-гуманитар соҳадаги хизматлари, унинг кўп йиллик ижодий фаолияти ва мақом санъатини сақлаш ҳамда оммалаштиришдаги фаол иштироки алоҳида таъкидланган. Шунингдек, унинг ўзбек халқининг бой маданий ва маънавий меросини халқаро майдонда тарғиб қилишга қўшган ҳиссаси қайд этилган.

Бундан ташқари, фармонда икки халқни бирлаштирувчи умумий қадриятлар ва анъаналарни сақлаш ва ривожлантиришга қаратилган фаолияти ҳам алоҳида эътироф этилган.