Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Маданият

Шерали Жўраев номидаги мусиқа ва санъат олий мактаби ташкил этилади

Дилафруз Ниязова · 04.08.2025 · 12:10 · 605 views
Шерали Жўраев номидаги мусиқа ва санъат олий мактаби ташкил этилади
Шерали Жўраев номидаги мусиқа ва санъат олий мактаби ташкил этилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев хотирасини абадийлаштириш ва унинг ижодий мактаби анъаналарини муносиб давом эттиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Андижон ихтисослаштирилган санъат мактаби негизида Шерали Жўраев номидаги мусиқа ва санъат олий мактаби ташкил этилади.

Олий мактабда ўқув жараёни 2025/2026 ўқув йилидан бошланади.

Олий мактабга бошланғич мусиқий билимга эга бўлган ўқувчилар ижодий синов асосида 9-синфдан қабул қилинади.

Ўқув жараёни давлат грантига асосланган 3 йиллик ўқув дастури бўйича ташкил этилади ҳамда битирувчиларга ўрта махсус касбий таълим тўғрисида давлат намунасидаги диплом берилади.

Олий мактабнинг иқтидорли битирувчилари ўз ўқишини тегишли бакалавриат таълим йўналиши бўйича олий таълим ташкилотларининг 2-босқичидан давом эттириши мумкин.

Шунингдек, олий мактабда Шерали Жўраев ижодий йўналиши ва фаолияти бўйича илмий-ижодий лаборатория фаолияти йўлга қўйилади.