Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев ШҲТ кузатувчилар миссияси раҳбарини қабул қилди

Беҳзод Ҳожиматов · 07.12.2016 · 12:03 · 401 views
Шавкат Мирзиёев ШҲТ кузатувчилар миссияси раҳбарини қабул қилди
Шавкат Мирзиёев ШҲТ кузатувчилар миссияси раҳбарини қабул қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев шу куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилар миссияси раҳбари, ШҲТ Бош котиби Рашид Алимовни қабул қилди.

Томонлар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни кузатиш бўйича ШҲТ вакилларининг хулосалари тўғрисида фикр алмашдилар.

Рашид Алимов Ўзбекистон Президенти сайлови мамлакатда демократик жараёнларни янада ривожлантириш борасида муҳим қадам бўлганини таъкидлади.

Ўзбекистон раҳбари ШҲТ кузатувчиларига очиқ, эркин ва демократик шароитларда ўтказилган сайлов кампанияси давомида амалга оширган самарали ишлари ва якуний хулосалари учун самимий миннатдорлик билдирди.

Томонлар ШҲТ доирасидаги ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан фикр алмашдилар.