Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Нарендра Модига чуқур таъзия изҳор этди

Беҳзод Ҳожиматов · 24.01.2017 · 10:45 · 382 views
Шавкат Мирзиёев Нарендра Модига чуқур таъзия изҳор этди
Шавкат Мирзиёев Нарендра Модига чуқур таъзия изҳор этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модига ва дўст ҳинд халқига Андхра-Прадеш ва Орисса штатлари чегарасида юз берган темир йўл ҳалокати оқибатида кўплаб инсонларнинг нобуд бўлганлиги муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Давлатимиз раҳбари ўз мактубида қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради.