Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Миср Президентига ҳамдардлик билдирди

Беҳзод Ҳожиматов · 12.04.2017 · 15:11 · 298 views
Шавкат Мирзиёев Миср Президентига ҳамдардлик билдирди
Шавкат Мирзиёев Миср Президентига ҳамдардлик билдирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ Ас-Сисига Танта ва Искандария шаҳарларида содир этилган мудҳиш террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонларнинг қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан ҳамдардлик мактуби йўллади. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Давлатимиз раҳбари Миср Президенти, Миср халқи ва ҳалок бўлганларнинг яқинларига самимий таъзия ва ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларга тез фурсатларда шифо топишларини тилади.