Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Италия билан инвестицияларни ҳимоя қилиш бўйича келишувни маъқуллади

Дилафруз Ниязова · 03.11.2025 · 17:11 · 308 views
Шавкат Мирзиёев Италия билан инвестицияларни ҳимоя қилиш бўйича келишувни маъқуллади
Шавкат Мирзиёев Италия билан инвестицияларни ҳимоя қилиш бўйича келишувни маъқуллади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Ҳукумати билан Италия Ҳукумати ўртасида имзоланган Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим тасдиқланди.

Мазкур ҳужжат 2025 йил 29 май куни Самарқанд шаҳрида Италия Бош вазири Жоржия Мелонининг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида имзоланган эди.

Битим кучга киргандан сўнг, унинг шартларининг бажарилиши устидан назорат Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига юклатилди.