Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Афғонистонга таъзия билдирди

Беҳзод Ҳожиматов · 09.02.2017 · 14:19 · 336 views
Шавкат Мирзиёев Афғонистонга таъзия билдирди
Шавкат Мирзиёев Афғонистонга таъзия билдирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанига мактуб йўллади. Мазкур мактубда Афғонистон раҳбарияти ва бутун афғон халқига 2017 йилнинг 7 февраль куни Қобул шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонларнинг қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан чуқур таъзия билдирди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Давлатимиз раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик сўзларини изҳор этди.