Иқтисод

Шаҳрисабз аэропорти фаолиятини тиклади

Шаҳрисабз аэропорти фаолиятини тиклади
Шаҳрисабз аэропорти фаолиятини тиклади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 26 март куни Шаҳрисабз аэропорти икки ҳафталик танаффусдан сўнг мунтазам йўловчи қатновларини қабул қилишни бошлади. Ҳаво қатновини " Silk Avia" компаниясининг US721 рейси очди. Самолёт маҳаллий вақт билан соат 11:17 да Шаҳрисабз аэропортига қўнди.

Аввал хабар қилинганидек, 13 март куни Шаҳрисабз аэропорти учиш-қўниш йўлагида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан фаолиятини вақтинча тўхтатган эди. Узоқ муддатли фойдаланишдан кейин учиш-қўниш йўлаги сирти мустаҳкамланиб, янги асфальт билан алмаштирилди. Юриш йўлагини таъмирлаш ҳам яқин вақт ичида якунланади, бу эса парвозлар қулайлиги ва хавфсизлигини оширади.

Беҳзод Ҳожиматов
Беҳзод Ҳожиматов

Беҳзод Ҳожиматов журналистика соҳасида катта тажрибага эга. Фаолияти давомида у Ўзбекистондаги турли янгиликлар нашрларида журналист ва муҳаррир сифатида ишлаган. UzDaily'да нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун янгиликлар ёзган ва таҳрир қилган.