Сенатда халқ дипломатиясини ривожлантиришга қаратилган меморандум имзоланди

Сенатда халқ дипломатиясини ривожлантиришга қаратилган меморандум имзоланди

Сенатда халқ дипломатиясини ривожлантиришга қаратилган меморандум имзоланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистондаги Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази ўртасида  ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Мазкур меморандум халқ дипломатиясини тизимли асосда ривожлантириш, миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш, шунингдек, халқаро гуманитар алоқаларни кенгайтиришга қаратилган қўшма лойиҳалар ва ташаббусларни амалга оширишни назарда тутади.

Шунингдек, меморандумдаги устувор ҳамкорлик ишларини амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланиб, йўналишлар, аниқ чоралар ва қўшма тадбирлар белгилаб олинди.

Меморандумни имзолаш доирасида “Халқ дипломатияси – тинчлик сари биргаликда қадам” номли китоб тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Тақдимот давомида иштирокчилар халқ дипломатиясининг замонавий халқаро муносабатлардаги ўрни ва аҳамияти юзасидан фикр алмашди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг