Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Сенат 13 июнь куни ялпи мажлис чақиради

UzDaily · 12.06.2026 · 16:50 · 113 views
Сенат 13 июнь куни ялпи мажлис чақиради

Сенат 13 июнь куни ялпи мажлис чақиради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Сенатнинг ўн олтинчи ялпи мажлисини 2026 йил 13 июнь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Сенатнинг ялпи мажлисида суд ҳокимияти органлари фаолиятини молиялаштириш, аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш, коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган қатор муҳим қонунлар муҳокама қилинади.

Шу билан бирга, суднинг мустақиллигини ва судьялар дахлсизлигини таъминлаш, ов қилиш ва овчилик хўжаликлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва халқаро молиявий муносабатларга оид қонунлар ҳам Сенат ялпи мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилган.

Шунингдек, ялпи мажлисда ипакчиликни ривожлантириш, пилла етиштириш ва қайта ишлаш самарадорлигини ошириш, озуқа базасини яхшилаш ҳамда экспорт салоҳиятини кенгайтириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш масаласи ҳам кўриб чиқилади.

Бундан ташқари, сенаторлар Марказий банкнинг 2025 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини эшитади.