Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Самарқанд вилоятида аёл йўл пиёдалар ўтиш жойида болани уриб кетиб, ҳодиса жойидан қочиб кетди

Дилафруз Ниязова · 05.10.2025 · 22:26 · 359 views
Самарқанд вилоятида аёл йўл пиёдалар ўтиш жойида болани уриб кетиб, ҳодиса жойидан қочиб кетди
Самарқанд вилоятида аёл йўл пиёдалар ўтиш жойида болани уриб кетиб, ҳодиса жойидан қочиб кетди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Самарқанд вилоятида Tracker-2 автомобилини бошқариб кетган аёл пиёдалар ўтиш жойида болани уриб кетди ва воқеа жойидан яшириниб қолди.

Ҳодиса А-378 автомобиль йўлида содир бўлган. Ҳудуд ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати маълумотига кўра, қоидани бузган ҳайдовчи аниқланган, унинг автомобили жарима майдонига жойлаштирилган, аёлнинг ўзига нисбатан эса “Йўл-транспорт ҳодисаси жойини тарк этиш” моддаси бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилган.

У 15 базавий қиймат миқдорида яъни 6,2 миллион сўм жаримага тортилши мумкин.

Боланинг аҳволи ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.