Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Рустам Азимов Афғонистон делегацияси билан музокаралар ўтказди

UzDaily · 03.11.2016 · 15:35 · 338 views
Рустам Азимов Афғонистон делегацияси билан музокаралар ўтказди
Рустам Азимов Афғонистон делегацияси билан музокаралар ўтказди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Молия вазири Рустам Азимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Бишкек шаҳри (Қирғизистон Республикаси)да Афғонистон Ислом Республикаси ижро ҳокимияти раҳбари Абдулла Абдулла билан музокаралар ўтказди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси делегацияси 2016-йилнинг 2-3-ноябрь кунлари Бишкек шаҳрида бўлиб ўтаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти(ШҲТ) Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этмоқда.

Суҳбат чоғида томонлар савдо-иқтисодий, транспорт ва маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро манфаатли муносабатларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилишди.

UzDaily · 👁 338 views · 03.11.2016 · 15:35