Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Россиянинг Самара вилоятида мушкул аҳволда қолган она ва унинг вояга етмаган фарзандлари Ўзбекистонга қайтарилди

Дилафруз Ниязова · 26.10.2025 · 14:20 · 416 views
Россиянинг Самара вилоятида мушкул аҳволда қолган она ва унинг вояга етмаган фарзандлари Ўзбекистонга қайтарилди
Россиянинг Самара вилоятида мушкул аҳволда қолган она ва унинг вояга етмаган фарзандлари Ўзбекистонга қайтарилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг Қозондаги Бош консулхонаси саъй-ҳаракатлари билан Россиянинг Самара вилоятида  мушкул аҳволда қолган Н.Т. ва унинг вояга етмаган фарзандлари Ўзбекистонга олиб келди, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.

Бош консулхонадан олинган маълумотга кўра, Самара вилояти ички ишлар ходимлари Н.Т. ва унинг болаларини шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлари йўқлигини рўкач қилиб полиция бўлимига олиб кетган. Шундан сўнг, Н.Т. Самара вилоятидаги Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказига, болалар эса Вояга етмаган ҳуқуқбузарларни вақтинча сақлаш марказига ва Самара шаҳри бўйича Васийлик ва ҳомийлик органлар ходимларига топширилган.

Бош консулхона ходимлари Самара вилоятининг тегишли идоралари билан олиб борган музокаралари натижасида ҳамюртларимизни Ватанга қайтариш юзасидан келишувга эришилди.

Ватандошларимиз "Самара-Тошкент" йўналиши бўйича авиарейси орқали Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.