Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Россия Федерацияси мудофаа вазири Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди

Беҳзод Ҳожиматов · 22.01.2025 · 08:30 · 490 views
Россия Федерацияси мудофаа вазири Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди
Россия Федерацияси мудофаа вазири Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Россия Федерацияси мудофаа вазири Андрей Белоусов расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди, деб хабар бермоқда Россия Мудофаа вазирлиги.

Ташриф доирасида Россия ҳарбий идораси раҳбари Тошкентда Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-майор Шуҳрат Ҳалмухамедов ва мамлакатнинг ҳарбий-сиёсий раҳбарияти билан музокаралар ўтказади.

Россия Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, ташриф давомида Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни таъминлаш масалалари, шунингдек, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорлик бўйича масалалар муҳокама қилиниши режалаштирилган.