Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Қувайт ва Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик ва инвестиция алоқаларини мустаҳкамламоқда

Дилафруз Ниязова · 16.12.2025 · 13:42 · 249 views
Қувайт ва Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик ва инвестиция алоқаларини мустаҳкамламоқда
Қувайт ва Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик ва инвестиция алоқаларини мустаҳкамламоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегациясининг Қувайтга ташрифи доирасида икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришга қаратилган қўмита 2-сессияси бўлиб ўтди.

Мазкур сессияда делегация таркибида бўлган Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов ҳам иштирок этиб, Фарғона вилояти билан Қувайт ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган қатор амалий таклифларни илгари сурди.

Ташриф давомида «Ақарат» компанияси, шунингдек, Ҳиндистон бизнес доиралари вакиллари билан учрашувлар ўтказилди. Шу билан бирга, “Diversity Tech” компанияси бошқарув директори Ислом Ҳассан билан Фарғона вилоятида қиймати 60 миллион доллар бўлган онкология марказини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича дастлабки келишувга эришилди.