Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Қозоғистонда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқаролари қутқарилди

Беҳзод Ҳожиматов · 28.12.2024 · 22:51 · 417 views
Қозоғистонда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқаролари қутқарилди
Қозоғистонда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқаролари қутқарилди (Сурат МЧС Қозоғистон матбуот хизмати)

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қозоғистон қутқарувчилари автобус ишдан чиқиб қолгани сабаб совуқ ҳавода оғир вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатдилар. Бу ҳақда республика ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Эрталаб Қарағанди вилояти Шет тумани яқинида автобус ишламай қолгани ҳақида хабар келиб тушган.

Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар транспорт воситаси ичида 40 нафар йўловчи, жумладан, Қозоғистон ва Ўзбекистон фуқаролари борлигини аниқлашди.

Йўловчилар эвакуация қилиниб, яқин атрофдаги Ақсу-Аюли қишлоғига етказилди. Яхшики, автобусда бўлганларнинг ҳеч бири жабрланмаган.