Қўқонда криптооперацияларда гумонланганлар ушланди

Қўқонда криптооперацияларда гумонланганлар ушланди

Қўқонда криптооперацияларда гумонланганлар ушланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида криптоактивларнинг ноқонуний муомаласида гумонланаётган фуқаролар ушланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.

Биринчи ҳолатда маҳаллий фуқаро криптобиржаларда рўйхатдан ўтиб, 2024 йил апрель ойидан буён криптоактивлар айирбошлаш билан шуғуллангани аниқланган. Операциялар умумий ҳажми 1 миллиард 90,6 миллион сўмни ташкил этган. Унга нисбатан терговга қадар текширув тайинланган.

Иккинчи ҳолатда тезкор тадбир давомида яна бир Қўқонлик фуқаро ушланган. Тергов маълумотларига кўра, у криптоактивлар билан 12,5 миллиард сўмга тенг операцияларни амалга оширган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-8-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг