Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Қирғизистондан ноқонуний олиб келинган 19 кг тилла буюмлар тўхтатиб қолинди

Дилафруз Ниязова · 28.08.2025 · 18:15 · 318 views
Қирғизистондан ноқонуний олиб келинган 19 кг тилла буюмлар тўхтатиб қолинди
Қирғизистондан ноқонуний олиб келинган 19 кг тилла буюмлар тўхтатиб қолинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Давлат чегараларини қўриқлаш ва товар-моддий бойликлар контрабандасига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Хусусан, Фарғона туманида яшовчи, 1991 й.т. ва 1993 й.т. икки нафар фуқаро қўлга олиниб, улардан қўшни Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда давлат чегараси орқали мамлакатимизга олиб ўтилган тахминий қиймати 20 млрд сўмлик, умумий оғирлиги 19 кг 119 гр бўлган тилла заргарлик буюмлари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда олинган далилий ашёлар экспертизага юборилиб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.