Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Қирғизистон Элчиси билан учрашув

Беҳзод Ҳожиматов · 29.03.2017 · 15:42 · 262 views
Қирғизистон Элчиси билан учрашув
Қирғизистон Элчиси билан учрашув
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 28 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Қирғизистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Данияр Сидиков билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, шу жумладан, турли даражаларда бўлажак Ўзбекистон-Қирғизистон учрашувлари билан боғлиқ масалалар ҳамда МДҲга аъзо мамлакатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Тошкент шаҳридаги йиғилишида Қирғизистон делегацияси иштирокининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.