Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Покистон элчиси билан учрашув

Беҳзод Ҳожиматов · 23.02.2017 · 11:49 · 296 views
Покистон элчиси билан учрашув
Покистон элчиси билан учрашув
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017-йилнинг 22-февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Покистон Ислом Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Риаз Ҳуссайн Бухари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Учрашувда Ўзбекистон-Покистон кун тартибининг долзарб масалалари ҳамда Ўзбекистон расмий делегациясининг 2017-йилнинг 1-март куни Исломобод шаҳрида бўлиб ўтадиган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ЭCО) Саммитида иштирок этишининг амалий жиҳатлари муҳокама этилди.