Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Туризм

Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти Лондонда намойиш этилди

Беҳзод Ҳожиматов · 08.11.2016 · 18:31 · 750 views
Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти Лондонда намойиш этилди
Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти Лондонда намойиш этилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 7-ноябрь куни Лондон (Буюк Британия)да ўз ишини бошлаган туризм соҳасидаги “World Travel Market (WTM-2016)” кўргазмасида Ўзбекистондан ташриф буюрган компаниялар ҳам иштирок этмоқда.

“Ўзбектуризм” МК маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг туристик компаниялари ягона миллий стендда иштирок этишмоқда.

Кўргазма ишида “Orient Voyages”, “Sitara International”, “Sackvoyage Tour”, “Diplomatic VIP & Travel Service”, “Jannat Makon Diyor”, “Avrud”, “Aziz Shokhrukh Tour”, шунингдек, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ва бошқалар иштирок этишмоқда.