Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг қиличбозлик бўйича аёллар сабля жамоаси Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларида бронза медалларини қўлга киритди.
Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Зайнаб Дайибекова, Фернанда Эррера, Гулистон Пердебаева ва Самира Шокирова иштирок этди.
Ярим финал баҳсида Ўзбекистон терма жамоаси Япония терма жамоасига қарши баҳс олиб борди. Ўзбекистонлик саблячилар 33:45 ҳисобида мағлуб бўлди ва шу тариқа бронза медалларига эга чиқди.