Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистонда жамоат фитоконтрол инспекторлари жорий этилади

UzDaily · 22.05.2026 · 11:45 · 155 views
Ўзбекистонда жамоат фитоконтрол инспекторлари жорий этилади
Ўзбекистонда жамоат фитоконтрол инспекторлари жорий этилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — "Фитосанитария тартиб-таомилларини соддалаштириш ҳамда мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш жараёнларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, тадбиркорларнинг юкларини кўрик учун йўналтириладиган омборларда сақлаш харажатлари 60 млрд сўмгача қисқартирилади.

Олиб кирилаётган фитосанитар хавф даражаси ўрта товарлар назоратига вақт сарфи ўртача 3 иш кунидан 1 иш кунига қисқартирилади.

2026 йил 1 августдан карантиндаги маҳсулотлар фитосанитария назоратини амалга оширишда хавфларни бошқаришга асосланган танлаб олишнинг автоматлаштирилган механизми жорий қилинади.

Хавфларни бошқариш тизими “E-Fitouz” электрон порталида шакллантирилади ҳамда Божхона қўмитасининг “Ягона дарча” БАТ билан тўғридан-тўғри интеграция қилинади.

Шунингдек, 2026 йил августдан синов тариқасида мева-сабзавотларга ихтисослашган айрим туманларда маҳсулотларни етиштиришдан экспортгача фитосанитар назоратни амалга оширишда жамоатчи инспектор фаолияти йўлга қўйилади.

2029 йил 1 январдан мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорти фақат агрологистика марказлари орқали амалга оширилади.