Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистонда ички ёниш двигателли автомобилларни электрозарядка жойларига қўйганлик учун жарима жорий этиш таклиф қилинди

Дилафруз Ниязова · 09.07.2025 · 15:10 · 240 views
Ўзбекистонда ички ёниш двигателли автомобилларни электрозарядка жойларига қўйганлик учун жарима жорий этиш таклиф қилинди
Ўзбекистонда ички ёниш двигателли автомобилларни электрозарядка жойларига қўйганлик учун жарима жорий этиш таклиф қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда электромобиллар учун мўлжалланган зарядлаш жойларини ички ёниш двигателли (ИЁД) автомобиллар эгаллаган ҳолатда жарима солиш таклиф этилди.

Бу таклиф билан 7 июль куни “Tokbor” электрозаправка тармоғи вакили Азиз Парпиев Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилган IT-компаниялар, контент-провайдерлар ва давлат харидлари вакиллари иштирокидаги очиқ мулоқотда чиқди.

Парпиевнинг сўзларига кўра, “Tokbor”’га электромобил ҳайдовчиларидан кўплаб шикоятлар тушмоқда — зарядка станциялари олдидаги махсус жойлар ИЁДга эга автомобиллар томонидан эгаллаб олинмоқда ва бу электрозаправкадан фойдаланишга тўсқинлик қилмоқда.

У таъкидладики, ўтган йили Президент Администрацияси ҳузурида мамлакатда электрозаправкалар тармоғини ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилган. Бу доирада “Tokbor” Административ жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш киритишни — электромобиллар учун мўлжалланган жойларда ИЁД автомобилларни қўйганлик учун жазо чоралари жорий этишни — таклиф қилган.

2024 йил 1 ноябрдаги Вазирлар Маҳкамаси қарорининг ижроси доирасида Ички ишлар вазирлигига ҳудудий ҳокимиятлар билан биргаликда зарядка станцияларидан нотўғри фойдаланиш ҳолатларини олдини олиш ва банд қилинган жойларни бўшатишга қаратилган қонунчилик таклифларини икки ой муддатда тайёрлаш вазифаси юклатилган эди. Бироқ, “Tokbor” вакиллари таъкидлашича, бу топшириқ ҳалигача бажарилмаган.

Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов “Tokbor” таклифини долзарб ва ўз вақтида берилган деб баҳолаб, учрашув баённомасига киритди.