Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил январь–июль ойларида Ўзбекистонда 3,5 трлн сўмлик асосий фармацевтика маҳсулотлари ва дори воситалари ишлаб чиқарилди.
Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ишлаб чиқариш ҳажми 20,7 фоизга ошди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг энг катта ҳажми Тошкент шаҳри ҳисобига тўғри келди — 2,1 трлн сўм. Иккинчи ўринни 529 млрд сўмлик кўрсаткич билан Сирдарё вилояти, учинчи ўринни эса 286,4 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган Тошкент вилояти эгаллади.
Наманган вилоятида ишлаб чиқариш ҳажми 214,2 млрд сўмни, Самарқанд вилоятида 143,1 млрд сўмни, Андижон вилоятида 83,6 млрд сўмни, Фарғона вилоятида эса 63,5 млрд сўмни ташкил этди.
Сурхондарё вилоятида 53,7 млрд сўмлик, Хоразм вилоятида 20,6 млрд сўмлик, Қашқадарё вилоятида 17,4 млрд сўмлик, Бухоро вилоятида эса 9,4 млрд сўмлик фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.
Қорақалпоғистон Республикасида ишлаб чиқариш ҳажми 3,5 млрд сўмни ташкил этди. Навоий вилояти ҳисобига 0,2 млрд сўм, Жиззах вилояти ҳисобига эса 0,1 млрд сўм тўғри келди.