Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Япония ҳуқуқий ҳамкорликни муҳокама қилишди

UzDaily · 29.05.2026 · 17:50 · 163 views
Ўзбекистон ва Япония ҳуқуқий ҳамкорликни муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Япония ҳуқуқий ҳамкорликни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 28 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев Токиода Япония Адлия вазири ўринбосари Хироши Моримото билан учрашди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги ҳуқуқий ва консуллик соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар миграция, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, икки мамлакатнинг тегишли идоралари ўртасида амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.

Учрашувда ташқи меҳнат миграцияси, консуллик муассасалари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда навбатдаги консуллик маслаҳатлашувларини ўтказиш юзасидан фикр алмашилди.