Ўзбекистон ва Хитой туризм инфратузилмаси ва хизмат кўрсатиш йўлакларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Хитой туризм инфратузилмаси ва хизмат кўрсатиш йўлакларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Хитой туризм инфратузилмаси ва хизмат кўрсатиш йўлакларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Туризм қўмитаси раиси А. Аққуловнинг Хитойга амалий ташрифи доирасида “Silk Road Fund” давлат инвестиция жамғармаси раиси ўринбосари Лей Хунчен билан ўтказилган учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги туризм ҳамда инфратузилма соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот аввалида томонлар “Бир макон — бир йўл” ташаббуси доирасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган йирик инвестиция лойиҳалари, хусусан, “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли, ACWA Power билан ҳамкорликдаги шамол электр станциялари лойиҳаларининг аҳамиятини алоҳида таъкидладилар.

“Силк Роад Фунд” томонидан Самарқанд туризм марказини молиялаштириш бўйича кўрсатилган қўллаб-қувватлов Ўзбекистон туризм инфратузилмасини янги босқичга олиб чиққанини қайд этди. Бугунги кунда мазкур мажмуа Марказий Осиёдаги энг йирик МIСE майдонларидан бирига айланиб, унда нуфузли халқаро саммитлар, БМТ Туризм ташкилоти ва UNESCO Бош ассамблеялари, шунингдек, йирик бизнес форумлар муваффақиятли ўтказилаётгани таъкидланди. 

Учрашув доирасида Ўзбекистонда туризм автомобиль йўлакларини ривожлантириш концепцияси тақдим этилди. Хусусан, Андижондан Қорақалпоғистонгача ҳамда Тошкентдан Термизгача бўлган йўналишларда замонавий сервис марказлари барпо этиш бўйича истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди. Томонлар Хитойнинг йўлбўйи инфратузилмаси соҳасидаги илғор тажрибасини Ўзбекистонда жорий этиш имкониятларини кўриб чиқдилар. 

Шунингдек, мамлакатимизда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар икки давлат ўртасидаги маданий ва туристик алоқаларни янада мустаҳкамлаш, туристлар оқимини кўпайтириш ҳамда Ўзбекистонда туризм соҳасида хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ривожлантиришга хизмат қилади.

Учрашув якунида томонлар туризм соҳаси инсонлар, капитал, товар ва хизматлар ҳаракатини рағбатлантирувчи муҳим драйвер эканини таъкидлаб, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг