Ўзбекистон ва Хитой тўқимачилик саноатида рақамлаштиришни жадаллаштирмоқда

Ўзбекистон ва Хитой тўқимачилик саноатида рақамлаштиришни жадаллаштирмоқда

Ўзбекистон ва Хитой тўқимачилик саноатида рақамлаштиришни жадаллаштирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ва Хитойнинг «Shaoxing Huangxi Intelligent Group» компанияси ўртасида Англашув меморандуми имзоланди. Учрашувда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти раҳбарияти иштирок этди.

Учрашув давомида томонлар тўқимачилик саноатида автоматлаштириш, рақамлаштириш ҳамда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш йўналишларидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, Хитой компанияси вакиллари маҳаллий «MS Barer-Textile» корхонасига ташриф буюриб, ишлаб чиқариш жараёнлари ва замонавий технологик ечимларни жорий этиш имкониятлари билан танишдилар.

Меморандум доирасида тажриба алмашиш, техник маслаҳатлашувлар ўтказиш ҳамда пилот лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш режалаштирилган.

Мазкур ҳужжат Ўзбекистон ва Хитой ўртасида тўқимачилик саноатини модернизация қилиш ва рақамлаштириш борасидаги амалий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг